RISLIG'OY HOTAMOVA IJODI

Бу ерда Рислиғой Ҳотамова ижоди билан таниша оласиз

пятница, 25 марта 2016 г.

СЕНСИЗ


Энди мени тўрт ёнимдан ураверар, шамоллар.
Жавоб сўраб келаверар, жавоби йўқ саволлар.
Ижирғаниб атрофимда айланади малоллар.
Сенсиз!!!

Менинг меҳрим меҳрибонда, излайверар изингни.
Соғинарман ширин сўзинг,сеҳр тўла кўзингни.
Таҳмин билан таваккалдан излаяпман изингни.
Сенсиз!??

Янтоқ тишлаб ётибманда қип- қизарган чўлда ман
Суви айниб, хира тортган,ёддан чиққан кўлда ман.
Етимдайин мўлтирайман, ғирт бегона қўлдаман.
Сенсиз,,,

Ўзи шўрлик бошимдаги савдоларим каммиди.
Кўнглимни ғаш қилиб ётган ғавғоларим каммиди.
Кипригимни шўр аралаш тўхтамаган нам еди.
Сенсиз!!!

Чанқаб,чанқаб кетдим дарё кирғоғидан қайрилиб.
Келма, деди, даргоҳида қолдим кулдек соврилиб.
Жунун Кўнгил довдирайди, меҳробидан айрилиб.
Сенсиз..

Мен Худога йиғлаб айтдим, уни бахтли қилгин деб.
Мендек абгор бўлмасин у, сен ёнида тургин деб.
Боғ тўлдириб, кулиб юрсин зардолилар териб еб
Менсиз.

Минг йиллик ҳижроннинг ҳижолатидан,


Менга ҳам осонмас сендан айрилиш,
Аммо иложим йўқ, кетаман энди.
Сенга етолмадим, кучлидир тақдир,
Билмадим, қайларга етаман энди.

Оғриқ тишлаб олди жон томиримни,
Аранг олаяпман нафасимни ҳам.
У дунё ва қабр даҳшатини деб,
Унутдим орзую ҳавасимни ҳам.

Минг қайта термулдим суратларингга,
Улар жонланмади, мадорим кетди.
Ичикиб ўляпман суҳбатларингга,
Кечиб бўлмайдиган сафарим етди.

Оҳ, бу ташналикнинг таърифи йўқдир,
Жилмайсанг, бир қадам наридан кўрсам…
Минг йиллик ҳижроннинг ҳижолатидан,
Қани бир дақиқа ёнимда бўлсанг.

Қутирма изтироб, ғажима алам,
У ҳам бефарқ эмас, у ҳам севарди.
Бир оғиз “Беморман”, деганимдами,
Ҳаёл тезлигида етиб келарди.

Панжангни бўғзимдан олгин ҳақиқат,
Ўзи етмаяпти, шундоқ ҳам ҳаво.
Уялиб, қизариб ёнингга борсам,
Ўзинг кечир энди мени жон Худо!